Олтой тили
| Олтой тили | |
|---|---|
| Миллий номи | Алтай |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати |
|
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 55 720[1] |
| Туркумланиши | |
| Туркум | Евроосиё тиллари |
| Тил оиласи | |
| Алифбоси | кирилл |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | атв |
| ИСО 639-2 | алт |
| ИСО 639-3 | алт |
Олтой тили — туркий тиллардан бири. 1948-йилгача ойрот тили деб аталган. Россия Федерацияси Олтой ўлкасининг Тоғли Олтой вилоятида тарқалган, 60 мингга яқин киши сўзлашади. Лаҳжалари 2 гуруҳга бўлинади: жанубий (қирғиз-қипчоқ гуруҳи) ва шимолий (уйғур гуруҳи). Олтой тили унлилар тизими хусусиятига ва лаб сингармонизмининг умумий қонунларига кўра қирғиз тилига яқинроқ туради. Ундошлар тизимида ўхшашликлар билан бирга муайян тафовутлар ҳам бор: қирғиз тилидаги сўз бошида келувчи қоришиқ ж ўрнида Олтой тилида дъ мос келади; қирғиз тилидан фарқли равишда унлилар орасида жарангсиз ундошлар жарангли ундошларга айланади. Феъллар тусланганда, шахс кўрсаткичининг редуксияга учраши Олтой тили морфологиясининг асосий хусусиятидир.
Адабий тили жанубий лаҳжаларга асосланади. Ёзуви 1939-йилдан рус графикаси асосида.[2]
Олтой тили — олтой халқининг тили. Туркий тилли халқлар. Россия ва Мо'г'улистон чегарасида жойлашган Горно-Алтайда ва Хитой-да кенг тарқаган.
Олтой тили (1948-гача ўйрат тили деб аталган) асосан Тоғли Олтой АВ-да (60 015) истиқомат қиладиган олтой халқининг миллий, адабий тили. Уларнинг умимий сони — 71 317 киши (1989). Олтой тили жанубий (олтой, тўленгит, телевит) ва шимолий (куманди, тува, чалкан) диалектларига бўлинади. Адабий тилининг шаклланишида жанубий диалектининг (аптай кижи) улушу кўпроқ бўлган. Олтой халқи 1928—1938-йили лотин алифбосини қўлланди ва ниҳоят 1938-йилдан буён кирилл алифбосини фойданилади.
Манбалар
[edit | edit source]- ↑ Информационниэ материали об окончателних итогах Всероссийской переписи населения 2010 года
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |